19 август куни Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида умргузаронлик қилаётган меҳнат фахрийлари ва кексалар учун Самарқандга саёҳат ташкил қилинди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, қариялар Регистон майдонини обдон томоша қилдилар. Бундан ташқари, улар Темурийлар даври тарихи билан боғлиқ кўҳна шаҳар кўчаларини сайр қилиш баробарида Имом ал-Бухорий мақбарасини ҳам зиёрат қилишди.