29 август шанба дам олиш куни 31 август душанба кунига кўчирилди, 29 август куни иш куни деб эълон қилинди.

Бу Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Дам олиш куни «аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида» кўчирилди.