Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган «#ILoveUzbekistan» гала-концерти шанба куни Тошкентдаги «Туркистон» саройида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир давлат мукофотлари совриндорлари, халқаро олимпиадалар ва спорт мусобақалари, шунингдек, «Камолот» ҳаракати лойиҳалари ғолибларидан иборат 300 нафарга яқин йигит-қиз иштирок этган «Истиқлол фарзандлари» ёшлар фестивалига якун ясади.

Концертда хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Каниза, Умидахон, Зиёда, Райҳон, Шоҳруҳхон, Муниса Ризаева, Азиза, Рашид Ҳолиқов, шунингдек, «Самрас», «Элдидо» и «Уммон» гуруҳлари қўшиқлар куйлади. Нилуфар Сотиболдиева билан Жаҳонгир Позилжонов тадбирда бошловчилик қилди.

Гала-концертдан олдин Эстрада-цирк коллежи талабалари, Kuk Choy, Flyin' Up ва «Оригами қанотлари» гуруҳлари иштирокида рок-концерт бўлиб ўтди.

Фото

Фото- ва видеорепортажни Pixland.uz.сайтида томоша қилинг.