17 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикаси ҳукуматлари ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ҳужжатда қайд этилишича, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича керакли чора-тадбирларни кўради.

Хусусан, Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида маҳсулотлар импорти ва экспорти чоғида томонларга бож тўловлари ва солиқларга тааллуқли энг қулай режим яратилади.