Бундан буён кичик тадбиркорлик субъектлари бўлган хўжалик ширкатлари, масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар ва кредит бюроларининг муҳри бўлиши, гарчи бунга ҳақи бўлса-да, мажбурий эмас. Тегишли тузатишлар Ўзбекистон Президенти имзо чекан қонунга кўра, 21 августдан бошлаб кучга кирди.

Norma.uz сайтининг хабар қилишича, мажбурий муҳр босиш талаби қуйидаги ҳужжатларга: меҳнат шартномаси, ёзма равишда тузилган келишув, юридик шахс, ваколатномаси, гаровга қўювчи кишида қулфлаб қолдирилган гаровдаги нарса ҳақидаги ҳужжат, ташкилот номидан берилган ваколатнома, аудитор хулосаси, умумий мажлисда овоз бериш учун юридик шахснинг ваколатномаси ва бошқа ҳужжатларда муҳр мавжуд бўлган тақдирда босиш билан алмаштирилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, кичик тадбиркорлик субъектларининг муҳрлари бўлиши мажбурийлиги талабини бекор қилиш давлат раҳбари томонидан 15 майда имзоланган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган эди.