Газ ҳисоблагични ўрнатиш ёки ечиб олишга аризани энди интернет орқали бериш мумкин. Янги хизмат Ягона интерактив хизматлар давлат портали (ЯИХДП)да «Ўзтрансгаз» компанияси томонидан жорий этилган.

Хизматдан фойдаланиш учун ЯИХДПдаги махсус электрон формани тўлдириш зарур. Ариза берувчи унда кўрсатилган манзилга туман (шаҳар) газ таъминоти мутахассисининг келиш санаси ва вақти тўғрисида маълумот олади.