Жума куни эрталаб Тошкент чеккасидаги «Бек-барака» бозорида ёнғин содир бўлди. Гувоҳларнинг фикрича, ёнғиндан бозор маъмурияти биноси ва кафе зарар кўрди. Ушбу ҳодиса ҳақида ҳали расмий хабар тарқатилмади.

Уч кун олдин — сешанба куни — «Ўзкўргазмасавдо» кўргазма-ярмарка маркази яқинидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи савдоси бозорида ҳам ёнғин чиққан эди.