Тошкентда сешанба куни кечқурун «Беруний» метро станцияси биқинида жойлашган «Ўзкўргазмасавдо» маркази олдидаги улгуржи озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида ёнғин келиб чиқди.

Ёнғинни ўчириш учун бир неча ёнғин ўчириш машиналари етиб келди, деб «Газета.уз»га хабар берди гувоҳлар воқеа содир бўлган жойдан.

Бозор ҳудудидан одамлар олиб чиқилди. Бозор ёнидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча тўхтатиб қўйилди.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.