Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Ободонлаштириш бош бошқармаси 2016-2021 йилларда умумий нархи 16,5 млрд сўмлик махсус транспорт ва механизация воситаларини сотиб олади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 10 августда қабул қилинган қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, зикр этилган давр мобайнида бошқарма 40 та комбинацияланган машина (қордан тозалаш, сув сепиш ва ювиш, қум сепиш), 14 та қор ортгич, 8 та йўлкаларни тозаловчи машина, 1 та қор эритувчи ва 2 та дарахтт шохларини кесувчи машинага эга бўлади.

Бундан ташқари, 13 та «СамАвто» заводида ишлаб чиқарилган автобус, 15 та жуфт ғалтакли вибрация берувчи асфальт ётқизиш машинаси (1,5 тонналик), 13 та гидравлик болғали гидравлик станция, 1 та эни 1 метрлик йўл фрезаси ва бошқа техникани харид қилиш кўзда тутилмоқда.