Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Музраф Икрамов бошчилигидаги делегация 18 август куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар адлия вазирларининг учинчи мажлисида иштирок этади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Мажлисда меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари, қонун устуворлигини таъминлаш ва адлия вазирликлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Мажлис якунида қўшма баёнот ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар адлия вазирликлари ўртасида битим имзоланиши кутилмоқда.