Ўзбекистоннинг миллий домен зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 23 мингтадан ошди.

UZ зонаси маъмурияти келтирган статистика маълумотларига кўра, жорий йилнинг бошидан бери доменлар сони (ўшанда доменлар сони 19,1 мингта эди) тахминан 20 фоиз ошди.

Йил бошидан бери 7400 тадан ошиқ янги домен рўйхатга олинди ва 3600 тадан ошиғи ёпилди.

Барча рўйхатдан ўтган доменларнинг 44 фоизи жисмоинй шахсларга, 56 фоизи эса юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг аксарият қисми — 87 фоизи Ўзбекистон резидентлариникидир.

22 мингта домен маррасини UZ зонаси июль ойида кесиб ўтган эди.