РИА Новости — Буюк Британия Россия ва Хитой таҳдидига қарши туриш учун кибермаконда уруш олиб бориш харажатларини ўн баробар ошириш ниятида, деб ёзади Sunday Times газетаси.

«Беш йил мобайнида Буюк Британиянинг ҳужумкор кибердастурига 2 млрд фунт стерлинггача (2,13 млрд АҚШ доллари) маблағ ажратилади», — дейилади газета хабарида.

Қайд этилишича, Буюк Британия Бирлашган қуролли кучлари қўмондонлиги (Joint Forces Command, JFC) тавсиясига кўра, молилиялаштириш миқдори оширилади. Нашр тарқатган маълумотда айтилишича, JFC киберхавфсизлик бўйича 300 нафарга яқин мутахассисни ишга олиш ва вирус, троян, қурт ва жосус дастурлар сингари кўплаб зарарли компьютер дастурларини ишлаб чиқишга даъват қилиб чиқди. 

«Ҳарбий манбаларнинг хабар қилишича, JFC Британия махфий дастурининг йиллик бюджетини 400 млн фунт стерлинг (625 млн АҚШ доллари) миқдорида белгилашни тавсия қилди. Бу айни пайтдаги миқдордан ўн баробар кўпдир», — дейилади мақолада.