Илгари «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компаниясида хизмат қилган Музаффар Камолиддинов ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 12 август куни у вазирлик ҳайъатига таништирилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтиш жоизки, июль ойининг охирида олдин вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Жавлон Ваҳобов вазирнинг биринчи ўринбосари, илгари мос равишда иқтисодиёт вазири ўринбосари ва Ўзбекистоннинг Бельгия қироллигидаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ва Ғайрат Фозилов вазир ўринбосарлари этиб тайинланган эди.