Ўзбекистонлик юнон-рим кураши устаси Жавоҳир Мираҳмедов Бразилиянинг Салвадор шаҳрида ёшлар ўртасида бўлаётган жаҳон чемпионатининг 50 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалга сазовор бўлди, деб хабар қилди мамлакат Спорт кураши ассоциацияси.

11-16 август кунлари бўлиб ўтаётган мусобақада эркин кураш бўйича Ҳожиакбар Ўткиров (50 кг), Давлатбек Исматов (60 кг), Сирожиддин Ҳасанов (66 кг), юнон-рим кураши бўйича Жавоҳир Мираҳмедов, Ислом Баҳромов (55 кг), Қамариддин Зайниддинов (60 кг) ва Арам Варданян (66 кг) Ўзбекистон термаси таркибида иштирок этмоқда.