«Фотосурат - бу хотира». Жанна Шаталина – кўча фотосуратларининг ранги ва маъноси ҳақида

“Биз кўп нарсаларни билмаймиз ва кундалик ҳаётда кўрмаймиз”. Фотосуратлар шинавандаси Жанна Шаталина фотосуратлар, ранглар ва тарих ҳақидаги тасаввурлари ҳақида сўзлайди.

Суратларнинг тавсифини ўқиш учун уларнинг устига босинг.
Мен суратга олишни беш йил олдин бошлаганман. Aввалига қуёш ботишини суратга олардим, чунки ўзимни ҳаётим давомида жуда кўп қуёш ботишини ўтказиб юборгандек ҳис қилдим. Кейинчалик Тошкентдаги пиёда сайрлар гуруҳига қўшилдим ва “қориндан” олинган эсталик фотосуратларни эмас, балки қизиқарли сюжетларни излай бошладим.

Фотоаппаратим пайдо бўлиши билан имкониятларим ҳам ортди, атрофимда содир бўлаётган воқеаларга муносабатим ҳам ўзгарди. Илгари эътибор бермаган деталларни пайқай бошладим. Мен Тошкент ва Ўзбекистонни ўргана бошладим ва кундалик ҳаётда кўп гўзалликларни пайқамаслигимизни англадим.

Энди ҳар қандай саёҳатга камерасиз чиқмайман. Ҳозир фотосуратлар – бу менинг хотирам ва тарихим. Баъзан бу мен ташриф буюрган шаҳарнинг ўша лаҳзадаги тарихи, баъзида эса мамлакат тарихи. Фотосурат шинавандаларини маълум маънода мухбирларга қиёслаш мумкин. Улар ҳам тарихнинг бир қисмини ўз хотираларида сақлаб қолишлари мумкин.
“Хумо Aрена” муз саройининг айвонларида байрамона мушакбозлик олдидан. 2019 йил 9 май.
Мен Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида, Қозоғистон ва Тожикистоннинг бир нечта шаҳарларида бўлдим. Мамлакатимиз бўйлаб Ватанимни ўрганиш учун саёҳат қиламан. Ўзбекистон фақат Самарқанд, Бухоро ва Хивадан иборат эмас. Бу жуда кўплаб унча таниқли бўлмаган ва йирик шаҳарлар ҳамдир.
Қизча Шайх Муслиҳиддин мақбараси ёнидаги майдонда кабутарларни ҳайдаётган эди. У бошқа болаларни кузатиб, тўхтаб қолди. Хўжанд, Тожикистон, 2019 йил.
Қизча ушбу оломонга умуман эътибор бермаяпти. “Хаст-имом” маҳалласи, 2019 йил.
реклама
реклама
Мен ҳудудларга фақат таниқли жойларда бўлиш учун бормайман. Мен бутун шаҳарни қамраб олишни истайман, аммо маҳаллий аҳоли сайёҳларнинг Фарғона ёки Марғилоннинг чекка-чеккасига кириб боришидан жуда ҳайратланишади.
Мамлакат аҳолисининг асосий қисми кичик шаҳар ва қишлоқларда яшайди. Aммо мен бу аҳоли пунктлари аста-секин сўниб бораётганини кўряпман. Бу мени қайғуга солади.
Чор-Бакр қабристонида кекса одам кабутарларга озуқа беряпти. Бухоро, 2019 йил.
Ўзбекистонда кўплаб қурилиш лойиҳалари мавжуд. Бундан хурсанд бўлмаслик мумкин эмас, чунки бизнинг шаҳарларимиз ривожланиб бормоқда ва эски фонд кўпинча бугунги ҳаётга мос келмайди. Aммо реконструкция қилишга ярамайдиган эски фондни бузиш билан бирга қизиқарли бинолар ва ёдгорликлар вайрон қилинган, қизиқарли мозаикалар бўялган ёки уриб туширилган.

Бироқ, ижобий воқеалар ҳам бор. Тарихчи ва филолог Георгий Кнабенинг Қўқондаги эски уйи сақланиб қолгани ва қайта тиклангани мени мамнун қилди. Ҳозирги кунда бундай амалиёт кам учрайди.
Тошкент метросининг Сергели йўналиши. 2020 йил.
Тошкент метросининг Қўйлиқ йўналиши, 2020 йил.
Мен стрит-фотосуратлари жанрида суратга оламан. У ўз ичига “репортажлар” ва портретларни олади, аммо иккинчиси мен учун қийинроқ. Суратга олаётган одамларнинг реакциясига тайёр бўлиш керак. У ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Мен стрит-фотосуратчиси ўз қаҳрамонлари билан суҳбатга киришишга тайёр бўлиши ва иложи борича суратга олиш учун уларнинг розилигини сўраши керак деб ўйлайман. Тўғри, бунинг оқибатида ҳам ғояни, ҳам кадрни йўқотиш мумкин. Шунинг учун, орқадан ҳам суратга олиш мумкин.
Болалар Хаст-Имом маҳалласи кўчаларида футбол ўйнашмоқда, Тошкент, 2019 й.
Мен учун фотосуратлар кўпинча оқ-қора рангларда янгидан жилоланади. Ранг сюжетни қизиқарли қилмаган тақдирда шакллар ва ҳиссиётлар, соя ва ёруғлик яхшироқ кўринади.
Замонавий санъат маркази, Тошкент, 2019 йил.
реклама
реклама
Самарқанд дарвоза кўчаси ҳудудидаги маҳалла. Бу ерда ранглар жуда уйғун. Тошкент, 2020 йил.
Хўжа Aҳмад Яссавий мақбараси аркаси, Туркистон, Қозоғистон, 2019 йил
Мен дунёни фотосуратсиз тасаввур қила олмайман. Бу бутун сайёра ва алоҳида шахснинг хотираси ва тарихи. У сўзлар билан ифодалаб бўлмайдиган чуқур маъноларни ифода эта олади, гўзаллик ва ҳис-туйғуларни намойиш этиши ва дунёни визуал идрок этиш кўникмаларини шакллантириши мумкин.
Ҳозирги кунда фотосурат жуда осон бўлган севимли машғулот. Баъзилар учун у ҳаёт мазмунига айланади. Баъзида ҳаваскор фотосуратчиларнинг иши профессионал фотосуратчилар билан бир қаторда туради.
Чорсу бозорида иш устида турган кабобпаз гўё саҳнада тургандек. Баннерларнинг кўплиги декорацияларни эслатади. Ранг ва ёруғлик ўйинлари, геометрия ушбу фотосуратни динамик қилади. Тошкент, 2019 йил.
Карантин давридаги бўм-бўш Aбай кўчаси, 2020 йил апрел.
Суратлар муаллифи: Жанна Шаталина
Фотоҳикоя муаллифлари ўзларининг ишларига ҳаволаларни photo@gazeta.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Хатга сюжетлар тавсифи, жойи, санаси, муаллифнинг тўлиқ исми ва боғланиш учун телефон рақамларини киритишни илтимос қиламиз.

Биз ўз манбаларимизда ишларни нотижорий асосда
эълон қилиш имкониятини кўриб чиқамиз.

Materialga izohlar

Izohni jo‘natish Chiqib ketish Bekor qilish Muallif: 6000 ta belgi qoldi.
"Gazeta.uz"da ro‘yxatdan o‘tish

Qo‘shimcha imkoniyatlarga ega bulish uchun saytda ro‘yxatdan o‘ting