Ўзбекистонда 8-март байрамининг
1920-1990-йилларда нишонланиши
Фото: Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар Миллий архиви
Фото: 1929-йил 8-мартдаги намойишлар, Бухоро
1990Аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиш учун курашлари
XX асрнинг биринчи ўн йиллигида бошланди бу улкан сиёсий ва ғоявий силкинишлар даври эди.

Эркаклар билан таққослаганда камроқ иш ҳақи берилиши ва сайлаш ҳуқуқининг йўқлиги аёлларни ўзгаришлар учун фаолроқ ҳаракат қилишга ундади. Улар жамият эътиборини аёллар муаммоларига қаратиш учун намойиш ва митинглар уюштиришди.


Вақт ўтиши билан собиқ Совет Иттифоқи, ҳозирда МДҲ давлатларида Халқаро хотин-қизлар куни ўзининг феминистик руҳини йўқотиб, аёлларни табриклаш куни бўлиб қолган бўлса-да, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятлари масаласи актуаллигича қолмоқда.


«Газета.uz» сўрови бўйича Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар

Миллий архиви таҳририятга Ўзбекистон ҳудудида 1920-1990-йилларда Хотин-қизлар кунининг нишонланишига оид суратларни тақдим этди.

Суратлар ҳақида батафсил ўқиш учун уларнинг устига босинг.

8-мартнинг нишонланиши. Қўқон, 1925-йил.
8-март байрамини нишонлаш чоғида аёллар ва эркаклар трибунада. Тошкент, 1929-йил.

8-март муносабати билан ўтказилган намойишдаги аёллар. Тошкент, 1930-йил.
8-мартга тайёргарлик. Тошкент, 1937-йил.
реклама
реклама
Октябрь тумани мактаб ўқувчи-қизлари Ҳамза номидаги давлат ўзбек академик драма театрида ўзбек миллий рақсини ижро этишмоқда. Тошкент, 1937-йил.
8-мартга бағишланган тантанали маросим. Свердлов номидаги театр, Тошкент, 1943-йил.
Сталин номидаги Тошкент тўқимачилик комбинати ишчиси М. Луньякова. У 8-мартга бағишланган социалистик мусобақада иштирок этган. Ишлаб чиқариш нормасини 250%га етказган. Тошкент, 1944-йил.
8-март муносабати билан Тўқимачилар маданият саройидаги бал. Тошкент, 9-март 1958-йил.
Тошкент пионерлари Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилиш иштирокчиларини Навоий номидаги театрда кутиб олишмоқда. Тошкент, 1961-йил.
реклама
реклама
Туркистон саройида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам йиғилишида. Тошкент, 7-март 1996-йил.
1929-йил 8-март куни Бухородаги намойиш. Орқа фонда плакатда: «Да здравствует Международный день женщин 8-марта» (Яшасин 8-март, Халқаро хотин-қизлар куни) деб ёзилган.
Барча фотосуратлар Ўзбекистон кинофотфоноҳужжатлар
Миллий архивига тегишли.
Фотосуратларни эълон қилиш ҳуқуқи
«Газета.uz» таҳририяти томонидан сотиб олинган.
www.gazeta.uz сайтига жойлаштирилган, «Газета.uz» ва бошқа учинчи шахсларга тегишли фото, график ва бошқа материаллардан ҳар қандай кўринишда фойдаланиш тақиқланади.

Materialga izohlar

Izohni jo`natish Chiqib ketish Bekor qilish Muallif:

"Gazeta.uz"da ro`yxatdan o`tish

Qo`shimcha imkoniyatlarga ega bulish uchun saytda ro`yxatdan o`ting