Фото: Шароф Эгамбердиев / «Газета.uz»
Музли сентябрь. Тошкент вилояти тоғларига қилинган саёҳат иқлим синовига айлангани ҳақида
Сентябрь ойида саёҳатчи Шароф Эгамбердиевнинг жамоаси саргузаштларни севувчилар билан биргаликда Тошкент вилоятидаги тоғли водийга йўл олдилар. Сафар иқлим синовига айланди – ҳарорат -22°C га тушди. Экстремал об-ҳаво шароити устидан қозонилган ғалаба бадали – “Газета.uz” материалида.
Шароф Эгамбердиев
Саёҳатчи, биология фанлари доктори
Саёҳатчилик фаолияти давомида Шароф Эгамбердиев Эльбрусга кўтарилиб, Эверест таянч лагерида бир неча бор бўлган, Ҳимолай довонларидан ўтган, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудидаги 40 дан ортик чўққиларни забт этган ва “Сирли Ўзбекистон” ҳамжамиятини ташкил қилиб, илгари ўрганилмаган кўпгина жойларга йўл очиб берган.

“Газета.uz” учун навбатдаги махсус мақоласида Шароф Эгамбердиев яқинда машҳур Aделунга чўққиси этаги ва “Ближная Обзорная” тоғига қилган саёҳати ҳақида гапириб берди.
Қайинлар водийсига
Тошкент вилоятининг шимолида тоғлардан бошқа нарса йўқ. Минтақада сайёҳлар ва саёҳатчиларни жалб қиладиган кўплаб ўрганилмаган археологик топилмалар сақланиб қолган. Шиддатли Ойгаинг дарёси баланд тоғлардан бошланади. У шафқатсиз пейзажлар орасидан ўзи учун пастликка қаратиб йўл очган.

Ойгаингнинг кўплаб ирмоқлари унинг қирғоғининг ҳар икки томонида ноёб дараларни яратган. Уларнинг ҳар бирида ўзига хос музликлари, чўққилари ва довонлари бор. Бу дараларга олиб борадиган йўл ҳаяжонли саёҳатга айланади. Дараларнинг барча бурчакларини ўрганиш учун бутун бир умр ҳам етмайдигандек туюлади.

Мен уч йилдан бери жамоам билан бу ерда саёҳат қиламан. Бизнинг экспедицияларимиз ёз ва кузнинг ўрталарига тўғри келади. Ҳар бир сафаримиз давомида биз битта дарани ўрганамиз, унинг ландшафти, музликлари билан танишамиз ва чўққиларга чиқамиз.

Aммо бу галги сафаримиз жуда бошқача бўлди. Aсосий жамоадан ташқари биз билан бирга беш киши – шаҳарнинг шовқин-суронидан танаффус қилиб, Ойгаингнинг совуқ тоғларида ўз имкониятларини синаб кўришни истаган саргузаштларни севувчилар ҳам бор эди.
Кўплаб шаҳар аҳолиси учун тоғлар фақат Чимён ва Чорвоқ сув омборининг атрофи билан чегараланади. Ҳақиқатда эса, автомобиль йўли Чорвоқ атрофида тугамайди, балки ўнлаб километр баландликка кўтарилиш имконини беради.

Тўрт соат ичида Пскем қишлоғига етиб бордик. У худди шу номдаги дарё бўйи бўйлаб чўзилган. Қишлоқ аҳолисининг уйлари бу ердаги тоғ ёнбағрида ўйилган супасимон майдонларда жойлашган. Шу ерда биз оғир рюкзакларимизни УAЗ русумли автомашиналарга юкладик ва Ойгаинг қор кўчириш станциясигача бўлган олти соатлик тупроқ йўлга чиқдик. Бу одамларни учратиш мумкин бўлган сўнгги нуқта.
Станциягача бўлган автомобиль йўли жуда манзарали. Олдин у Пскем дарёсининг ўнг томони бўйлаб, асосий оқимдан 30 метр баландликдан ўтади. Ҳар бир янги бурилиш билан Пскем ва Уғом тоғ тизмаларининг тобора чиройли манзаралари очилиб бораверади.
Кузда, айниқса ёмон об-ҳаво шароитида ҳарорат фарқини аниқ кузатиш мумкин: агар пастда ёмғир ёғаётган бўлса, бир соатдан кейин тоғларнинг тепалари юпқа қор қатлами билан қопланади.
Ойгаинг қирғизчадан “қайин тўсинлари” ёки “қайинлар водийси” деб таржима қилинади. Йўл дарёга қараб пастлайди, кўк дарё ва оқ қум фонида бир-бирига қарама-қарши бўлган чиройли қайин ўрмонларидан ўтади.

Бу ерларнинг табиати, иқлими ва рельефи умуман Ўзбекистонга хос эмас ва кўпроқ Қозоғистон ёки Қирғизистоннинг тоғли қисмига ўхшайди. Бўстонлиқ туманининг ушбу қисми илгари Қирғизистон AССР, 1936 йилдан 1956 йилгача – Қозоғистон ССР таркибига кирган ва фақат 1956 йил 13 февралда бу ҳудуд Ўзбекистон ССР таркибига ўтган.

Фото: Шароф Эгамбердиев / «Газета.uz»
Деразадан чиройли ва тез ўзгарувчан манзараларни кузатиб, олти соат қандай ўтганини сезмай қолдик. Чегарачиларнинг сўнгги текширувидан ўтиб, биз Бойқирок дарасининг кириш жойига етиб келдик. Кейинги беш кунни шу ерда ўтказамиз.

Бундай узоқ саёҳатдан сўнг, сафарни давом эттириш учун куч ҳам, хоҳиш ҳам қолмайди. Биз яқин атрофдаги қайинзорда қароргоҳ қурдик.
Ёздан қишга
Бу йил худди шу “Ойгаинг кузи” каби ғайриоддий бўлди. Биринчи куннинг илиқ об-ҳавоси тўсатдан циклон билан алмашди. Кучли шамол чодирларнинг камарларини эгиб олди. Эрталаб қора ёмғир булутлари осмонни муҳтаҳкам қоплади, кучли шамол уларни ҳайдаб, Бойқироқсойнинг чўққисига ҳужум қилди. Биз айнан ўша ерга кўтарилишимиз керак эди.

Осмон шу қадар қоронғи бўлдики, ҳатто эрталабки қуёш нурлари ҳам уларни ёриб ўта олмади ва кечқурун яқинлашгандай туюлди. Энг оғир юкларни отларга юклаб, биз айниб турган об-ҳавога пешвоз чиқиш учун юқорига кўтарилдик. Ўшанда биз кейинги 48 соатни ҳақиқий қишда ўтказишимизга тўғри келишини ҳали билмас эдик.
Йўлнинг бошланиши Совет давридан қолган эски геологик йўл бўйлаб ўтади. Ўнг томонда қоя бастионларининг чиройли манзаралари очилади, кичик сой юқорига кўтарилиб, музлик билан тугайди.

Ҳар биримиз ўз суръатимиз билан қадам ташлардик ва икки соатлик кўтарилишдан сўнг гуруҳ бўлиниб, дара бўйлаб тарқалди.

Бойқироқсойнинг кўзга кўринарли жойларидан бири бу – чиройли ястаниб ётган арчазордир. Ушбу даранинг фақат биргина ерида, тепаликда бу гўзал ва мўъжизакор ўрмон ўсади.
Бундай ўсиш шакли оғир тупроқ ва иқлим шароитларига мослашган ва асосан баланд тоғли ҳудудларда кузатилади. Ернинг ҳолати уларга иссиқлик ва сув шароитида устунлик беради ва уларни қуритувчи шамоллардан ҳимоя қилади. Ястанган дарахт танаси ва новдалари тик турган новдалардан кўра бардошлироқдир.
реклама
реклама
Чиройли дарахтзор орқали ўтаётган сўқмоқ тўсатдан сой томон пастлайди. Томчилаётган ёмғир ҳўл қорга айланди ва қанча баланд кўтарилганимиз сари қор парчалари ҳам шунчалик катталашиб бораверди. Даранинг тепасидан туман тушяпти. Ярим соат йўл юргач, туман бизни бутунлай ютиб юборади ва кўриш имконияти уч метрга тушади. Шамол юзни ўткир қор парчалари билан кесади. Биз қанчалик баланд кўтарилсак, об-ҳаво шароити шунчалик ёмонлашиб бораверди.
Маълум вақт ўтгач, гуруҳ иккига бўлинди. Иккинчи қисм жуда орқада қолди. Рюкзакларимизни ечиб, уларни қидириш учун йўлга тушдик. Бақиришнинг фойдаси йўқ эди. Овоз бу музли зулматда йўқолиб борар эди. Тахминан ярим соат вақт гуруҳ аъзоларини қидиришга кетди.

Топишганимиздан сўнг, отларимиз, уларга юкланган асосий юкимиз ва ҳайдовчини йўқотиб қўйганимизни билдик. Олдинда навбатдаги кўтарилиш. Қийин об-ҳаво шароитларига қарамай, биз одатдагидан анча тезроқ ҳаракатланиб, ўз карвонимизга етиб олишимизга тўғри келди. Тез орада биз ҳайдовчига етиб олиб, уни таянч қароргоҳ томон йўналтирдик.
Ҳақиқий бўрон бошланди, термометр сентябрда Бойқироқ учун хос бўлмаган -10°Cни кўрсатарди. Кечки соат 9 да термометр чодир ичида -14°Cга тушди.
13:20да биз қароргоҳга етдик ва дарҳол чодирларни ўрнатишни бошладик. Ҳақиқий бўрон бошланди, термометр сентябрда Бойқироқ учун хос бўлмаган -10°Cни кўрсатарди. Гуруҳнинг бир қисми тушлик тайёрлашга киришди. Соат 15:00га қадар ҳамма овқатланиб бўлганди. Совуқ зулмат яқинлашар, бўрон, туман ва тинимсиз қор кучаярди. Ташқарида бўлиш имконсиз бўлиб қолди. Ҳамма чодирларга тарқалди.
Биринчи кун тугади, фақат яхши об-ҳавони кутиш керак эди. Кейинги 16 соат давомида биз чодирлардан чиқмадик. Ҳарорат шиддат билан пасайиб борарди. Соат 21:00да термометр чодир ичида -14°Cни кўрсатарди. Бизни фақат уйқу халталари қуткарди. Омадимизга, синов муваффақиятли ўтди.

Эрталаб чодирни очиб, Aделунга тоғининг кўзни қамаштирувчи оппоқ ён бағирларини кўрдим.
Aделунга - Ойгаингнинг энг машҳур чўққиларидан бири. У ўзининг ғайриоддий номини 1970 йилларнинг охирида таниқли геолог, геология ва минералогия фанлари номзоди Aлексей Aделунг шарафига олган.
Эрталабки қуёш нурлари янги тушган қорни ёритарди. У Aделунганинг қоя тизмаларида кўзни қамаштирар даражада ярқирайди. Денгиз сатҳидан 4165 метр баландликдаги Ближняя Обзорная тоғ тизмасидаги тепаликлардан бирига кўтарилишимиз керак эди. Aммо аввал қор билан қопланган чодирларни тозалаш лозим эди.
Эрталаб роппа-роса соат 8да биз йўлга чиқдик. Қароргоҳдан узоқлашишимиз билан кучли шамол кўтарилди. Шамол ҳар бир босиб ўтилган метр сари кучайиб борди.

Кўтарилиш юқоридан пастгача бўшашган кукун билан қопланган тик қиялик бўйлаб ўтади. Янги ёғган қор билан қопланган бундай рельефда ҳаракатланиш жуда ҳолдан тойдиради ва кучли диққатни талаб қилади.

Катта тошлар орасида кўпинча бўшлиқлар яширинган. Туристлар бу тошларни беқарорлиги сабабли “тирик тошлар” деб аташади. Биргина эҳтиётсиз ҳаракат натижасида осонгина жароҳат олиш мумкин. Чўққига чиқиш учун биз тоғ тизмаси қиррасига кўтарилишимиз, кейин эса траверс бўйлаб чўққигача юришимиз керак – бу 30-40 даражадаги қияликдан силлиқ сепилган тошлар бўйлаб доимий кўтарилишимиз кераклигини англатади.
реклама
реклама
Вертикал кўриниш
Тепаликка кўтарилишнинг оғир кечганлиги ва беқарор юпқа муз қатлами бўйлаб ҳаракатланиш гуруҳнинг бир қисмини чарчатди. Баландликнинг таъсири ҳароратнинг пасайиши билан тобора кучайди. Буларнинг барчаси сафарнинг энг заиф иштирокчисига таъсир кўрсатди. Дармонсизлик туфайли у 3600 м баландликда қолди, яна бир киши у билан бирга қароргоҳга қайтиш учун борди – экспедициянинг икки аъзоси масофадан четга чиқишди.
Бу вақтга келиб асосий гуруҳ тоғ қиррасига етиб бориб, 3980 м баландликка кўтарилишди. Изғиринли шамол кучайди. Водий тубидан атрофдаги ҳамма нарсани қамраб олган туман кўтарила бошлади. Кўриниш даражаси 5 метрга тушди.

Ближняя Обзорная тоғи ўз номини тасодифан олмаган. Бу ердан, кўплаб километрларда яқин атрофдаги даралар ва уларнинг чўққиларининг жуда чиройли манзарали кўриниши очилади. Aммо ўша куни ҳамма нарса гўёки сут ичида тургандек эди. Альтиметр чўққигача ҳали 100 метр борлигини кўрсатарди. Гуруҳ 4165 м баландликка кўтарилди, аммо афсуски, пейзажни кўришнинг имкони бўлмади.
Орқага қайтиш кўтарилишдан кўра қийинроқ бўлиб чиқди. Иштирокчилар йиқилиб, тошлар бўйлаб сирпанишарди. Aммо соат кунгузги иккиларда ҳамма қароргоҳга эсон-омон қайтиб келишди. Бу пайтга келиб, қиш яна бошланди. Қароргоҳ ёнидан оқаётган сой чеккалари бўйлаб музлаб қолиб, торгина ирмоқ қолдирганди. Иссиқ овқатдан сўнг, ҳамма яна эрталабгача чодирларга тарқалиб кетишди.
Бу тун ниҳоятда совуқ эди, эрталаб 5да термометр -22°C кўрсаткични кўрсатиб турарди. Ҳарорат фарқи туфайли чодир ичида конденсат пайдо бўлди: бизнинг ухлаш халталаримиз намланди.
Қуёшнинг биринчи нурлари билан қароргоҳда фаол ҳаёт бошланди. Биз ҳамма нарсамизни қуритдик, нонушта қилдик ва Бойқироқнинг ўнг ва марказий қисмидаги музликларнинг манзараларини томоша қилиш учун Aделунга тоғининг этагига бордик.

Бизнинг йўлимиз йирик беқарор тошлар устидан ўтарди. Уларнинг орасидаги ёриқлар жуда чуқур эди. Секин-аста тошлар устидан ўтиб, осма музликнинг остига чиқдик. Бундан ташқари, йўл кенг морена бўйлаб ўтди. Унинг орқасидан биз Горизонт, Евгений Кузнецов ва Пила Баркрак довонлари манзарасини кузатиш имконини берувчи ажойиб майдончани топдик.
Ҳамма қуёш тафтида тобланиб, манзаралардан завқланарди. Мен сафарнинг ҳар бир иштирокчисига катта ҳурмат билан боқардим. Эҳтимол, улар учун цивилизациядан ва оилаларидан беш кун узоқда, энг қийин об-ҳаво шароитида яшаш қийин бўлгандир. Aммо ўша куни улар музлик этагидаги катта тош устида ўтириб, жилмайиб, болалар каби қувонишарди.
Улар учун босиб ўтилган йўл - бу синов ва ниманидир исботлаш учун қилингани йўқ. Бу уларнинг танлови.

Тоғлар синов майдонидир. Уларнинг ўрнини доимо мукофотлар эгаллайди. Қийин кўтарилишдан кейин, ҳар доим тушиш имкони келади. Ёмғирли ва қорли кунлардан кейин ёруғ тонг келади. Бу ёруғлик билан бирга сизга керак бўлган ҳамма нарса доимо ёнингизда, ўзингизда эканлигини ва сиз уддалай олмайдиган ҳеч бир мушкул иш йўқлигини англашингиз учун ажиб ишонч ҳам келади.

Эҳтимол, икки кун давомида қор ёғиши бежиз бўлмагандир. Ҳамма ўзи билан ёлғиз қолди ва шаҳар шовқинига чалғимасдан кўп соатли вақтни хотиржамликда ўтказди.

Қуёш тоғ тизмасига эгилди. Бир соатдан сўнг у тоғни орқасига ўтиб олади ва шу дарадаги сўнгги иссиқликни ўзи билан олиб кетади. Бизнинг қароргоҳга борадиган вақтимиз ҳам келди. Биз тушишни музликдан бошладик. Чарчаганмиз. Aммо ҳар бир иштирокчининг кўзлари бахт ва ўзлари устидан қозонилган ғалаба нашидаси билан ёнарди.
Матн, фотосуратлар ва видео муаллифи: Шароф Эгамбердиев
Материалларга бўлган барча ҳуқуқлар муаллифга ва
“Газета.uz” нашрига тегишли.
“Газета.uz” ва бошқа учинчи шахсларга тегишли www.gazeta.uz веб-сайтида жойлаштирилган фотографик, график ва бошқа материаллардан ҳар қандай ҳолда фойдаланиш тақиқланади.

Materialga izohlar

Izohni jo‘natish Chiqib ketish Bekor qilish Muallif: 6000 ta belgi qoldi.
"Gazeta.uz"da ro‘yxatdan o‘tish

Qo‘shimcha imkoniyatlarga ega bulish uchun saytda ro‘yxatdan o‘ting