Ўзбекистонда
бошқача ёз
Алексей Тудаковнинг суратлардаги ҳикояси
«Газета.uz» иқтидорли ҳаваскор фотографлардан ўтган ойлар давомида суратга туширилган Ўзбекистон кўчаларидаги ҳаёт манзараларини бўлишишни сўради.

Фотограф Алексей Тудаков мамлакат биринчи ва иккинчи карантин оралиғидаги қисқа вақт давомида қандай яшаганлигини кўрсатади.
Пандемия сабабли анъанавий жазирама ёз Ўзбекистонни четлаб ўтгандек кўринади. Ҳаёт ҳақиқатда ўзгарди, лекин баъзи нарсалар олдингидек қолди.
1 июнь куни Алексей Тудаков республика бўйлаб тўрт ҳафталик иш сафарига йўл олди. У бир неча минглаб километрларни босиб ўтди ва мамлакатнинг 12 та вилоятига ташриф буюрди.

Алексей Тудаковнинг камерасига ҳаёт давом этаётганлигини акс эттирган лаҳзалар тушди. Одамлар меҳнат қилишга ва ишонишга ҳаракат қилишмоқда, болалар олдингидек ўйин-кулгу билан банд. Албатта, кўчалар бўш, тарихий шаҳарлар майдонларида туристлар йўқ. Лекин бу фотографга лаҳзалар жозибасини суратга олишга тўсқинлик қилмади.
Расмлар ҳақидаги маълумотни ўқиш учун уларнинг устига босинг.
Фотосуратлар муаллифи: Алексей Тудаков

Фото-ҳикоялар муаллифлари photo@gazeta.uz электрон манзилига ўз ишларига ҳаволаларни юборишлари мумкин. Хатда сюжет, жой, сана, муаллифнинг тўлиқ исми ва боғланиш учун контактлар келтирилган бўлиши керак.

Биз ўз манбаларимизда сизнинг ишларингизни нотижорий асосда эълон қилиш имкониятини кўриб чиқамиз.

Materialga izohlar

Izohni jo‘natish Chiqib ketish Bekor qilish Muallif: 6000 ta belgi qoldi.
"Gazeta.uz"da ro‘yxatdan o‘tish

Qo‘shimcha imkoniyatlarga ega bulish uchun saytda ro‘yxatdan o‘ting