Тошкент вилояти Қибрай туманида 60,66 гектар майдонда «Олимлар шаҳарчаси» бунёд этилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Бу ерда Ўзбекистон Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари объектларини қуриш режалаштирилган.
Муассасаларга тегишли давлат мулкларини танлов асосида инвесторларга берилади.

Жумладан, ботаника, математика, микробиология, биоорганик кимё, умумий ва ноорганик кимё, ўсимлик моддалари кимёси ва полимерлар кимёси, нон-плазма ва лазер технологиялари институтлари, «Қуёш физикаси» физика-техника институти ва халқаро қуёш энергияси институти эгаллаб турган бино ва иншоотлар бўшатилади.

2018 йил июлида президент Улуғбек шаҳарчасининг бош режасини ишлаб чиқиш ва у ерни илмий шаҳарчага айлантиришни топширган эди.