«Ўзбектелеком» компанияси маҳаллий телефон алоқаси бўйича шаҳарлараро қўнғироқларга ягона тарифлаш тизимини жорий этди.

Миллий оператор матбуот хизматининг хабар қилишича, эндиликда Ўзбекистон ичида ҳар қандай йўналиш бўйича қўнғироқларни дақиқасига 12 сўмдан амалга ошириш мумкин.

Авваллари шаҳарлар ўртасидаги қўнғироқлар нархи масофага қараб бир дақиқа учун 40 дан 90 сўмгачани ташкил этар эди.