Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти орқали хабар берилди.

Хусусан,

подполковник Ҳамраев Шералихон Аҳмадхонович Наманган вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;

капитан Худойбердиев Аброржон Асқаралиевич Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига;

майор Абдуллаев Содиржон Солижонович Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.