«Газета.uz» ўқувчиларидан бири юборган автомобиль видеорегистраторидаги ёзувда яқинда таъмирдан чиқарилган Байналмилал кўчасида оммавий равишда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиш кўринишидаги Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилган.

Биринчи қисқа видео 1 августда Оқтепа майдонига ҳаракатланишда ёзиб олинган бўлиб, унда 2 дақиқа ичида энг камида 15 автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб кетганини кўриш мумкин.

YouTube`да кўриш

2 август куни худди шу қисмда ёзиб олинган видеода эса 10 дан ортиқ машина қарши йўлакдан ҳаракатлангани тасвирланган. Бунда қарши томондан йўл-патруль хизмати машинаси келаётган бўлган.

YouTube`да кўриш

Тошкент ИИБ ЙҲХБ «Газета.uz"га қоидабузарларга қарши албатта чора кўрилишини маълум қилди.