Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонига 65 метр баландликдаги флагшток ўрнатилиб, унга 10×20 метр ҳажмли Ўзбекистон байроғи илинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳозирда майдонда ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Пойтахт маъмурияти маълумотларига кўра, мамлакатдаги энг баланд флагшток 22 июль куни очилади.

Қайд этиш жоизки, дунёдаги энг баланд флагшток баландлиги 170 метр бўлиб, Саудиянинг Жидда шаҳрида жойлашган. У 2014 йилда қурилиб, Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган.

Фото