Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида жума куни халқаро йўналишлар йўловчилари учун учиб келиш терминали очилди. Кун ўртасида у Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Сеулдан учиб келган илк йўловчиларини қабул қилди.

Ўтказувчанлик қобилияти соатига 1200 йўловчини ташкил этувчи терминал маҳаллий линияни эски биноси базасида барпо этилди. «Янги бино эски терминалга қараганда 1,5 баробарга каттароқ. У фақат йўловчиларни қабул қилади», — деди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакили Руслан Фидоий.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда бинони реконструкция қилиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Унда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш ва мамлакатга кириб келишда зарур жараёнлардан ўтишни тезлаштириш кўзда тутилган.

Терминалда янги муҳандислик-технологик ускуналар ўрнатилди, «яшил» ва «қизил» йўлаклар, узунлиги 60 м бўлган 4 та қўл юкларини қабул қилиш лентаси, 24 та паспорт назорати пункти, виза таъминоти пункти, иккита Duty Free дўкони ва иккита кафе фаолият кўрсатади. Қўл юклари лентаси устига экранлар ўрнатилган бўлиб, у орқали йўловчилар багажлари қаердан чиқишини билишлари мумкин. Бинода телескопик траплардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Компаниядан маълум қилинишича, паспорт назоратидан ўтиш муддати 15−20 дақиқадан 710 дақиқагача қисқаради. Юкларни самолётдан қўл юки лентасигача етказиб бериш вақти 10 дақиқани ташкил этади. Шундай қилиб, Ўзбекистонга етиб келган меҳмонлар ва фуқаролар аэропортдаги расмиятчиликлардан 20−30 дақиқада ўтишлари мумкин бўлади.

Вокзал олди майдонига кутиб олувчилар учун айвон ўрнатилган бўлиб, учта фаввора қурилган. Терминалдан унча узоқ бўлмаган жойда автобус бекати ва шахсий автомобиллар учун тураргоҳ мавжуд. Бинодан чиқаверишда такси учун ҳудуд ажратилди.

Маҳаллий линияларнинг учиш ва қўниш учун мўлжалланган эски биноси 1997 йилда қурилган эди. Унинг умумий майдони дастлаб 4800 кв. м (ҳозирда — 9800), ўтказувчанлик қобилияти эса соатига 300 йўловчини ташкил этган. 2012 йилда маҳаллий парвозлар учун «Тошкент-3» янги терминали ишга тушганидан сўнг бино фойдаланишдан чиқарилган эди.

Фото