Камол Абдуллоев Ўзбекистон Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раислигига тасдиқланди. 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси шу ҳақдаги қарорни қабул қилди, деб хабар берди ҳукумат портали.

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ёнғоқ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, замонавий плантацияларни яратиш ва соҳага интенсив технологияларни жорий этиш мақсадида Президентнинг 1 июндаги қарори билан ташкил этилди.

Самарқандда фаолият кўрсатадиган уюшмага Sam antep gilam (SAG), SAG agro, «МТП SAG agro» компаниялари, Ёнғоқчилик илмий тадқиқот маркази, Ёнғоқ логистика маркази ҳамда Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги ҳудудий «Ёнғоқагро» МЧЖлар муассис ҳисобланади.

Камол Абдуллоев SAG компанияси раҳбари ҳисобланади.

Фото манбаси — Potrebiteli.uz сайти.