Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 1 майдан бошлаб ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш учун тест режимида қисқа рақамни ишга туширади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Президентининг ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони талабларига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний-юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси ташкил этилди.
Мазкур бошқарма таркибида «Мурожатларни телефон орқали қабул қилиш маркази — ташкил этилди.
Ишонч телефони рақами ой охиригача маълум қилинади, дея хабар берди ИИВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.