25 апрелдан 5 майга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида «Тошкент баҳори» IV халқаро опера ва балет санъати фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестивалда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Грузия ва Озарбайжондан опера ва балет санъати вакиллари иштирок этмоқда. Дастурдан Жузеппе Вердининг «Травиата» ва «Трубадур», Николай Римский-Корсаковнинг «Шоҳ қайлиғи», Мустафо Бафоевнинг «Севги самоси» каби опералари ўрин олган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Халқ артисти Рамиз Усмонов концерти ҳамда Миллий рақс ва хореография Олий мактаби ҳисобот концерти бўлиб ўтади. Фестивал Пётр Чайковскийнинг «Оққуш кўли» балети ижроси билан якунланади.

Фестиваль доирасида маҳорат сабоқлари, ижодий мулоқотлар, концерт ва спектакллар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Фестивал дастури Afisha.uz сайтида эълон қилинган.