Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди, хабар берди ЎзА.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида вилоятда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш бўйича катта режа ва мақсадларни баён этган эди. Президентнинг Жиззахга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишиш кўзда тутилган.