27 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерациясининг ўз дипломатик миссясини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси Штефан Клўтзлини қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, суҳбат давомида элчининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олиб борган мамлакатимиздаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди.

Вазир Швейцария Элчисига икки томон ҳамкорлигини кенгайтиришга қўшқан шахсий ҳиссаси учун ташаккур изҳор этди.

Ўз навбатида Штефан Клўтзли Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини муваффақиятли бажариши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.