26−27 март ва 30−31 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, кучайиш эҳтимоли бор, деб хабар қилди ФВВ. 26 март ва 30−31 мартда шамол тезлиги 15−20 м/с га қадар кучаяди.

26−31 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки ва сел хавфи мавжуд.

1−4 апрель кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин совиши кутилмоқда. 1−2 апрель кунлари ёмғир ёғиб, 2 апрель куни айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин.

2−4 апрель кунлари ҳарорат кечаси −1…−3 даража, кундузи — +2…+7 даражагача тушиши кутилмоқда.