Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Оксана Чусовитина Дохада ўтган (Қатар) Жаҳон кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди, деб хабар қилди мусобақа матбуот хизмати. 22−25 март кунлари бўлиб ўтган мусобақада 120 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган спортчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Оксана Чусовитина таяниб сакрашда 14,166 балл тўплаган ҳолда мусобақа олтин медалига сазовор бўлди.

Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик гимнастикачи февраль охиридан буён халқаро мусобақалар ва Жаҳон кубоги босқичларида тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалига сазовор бўлди.

Видео