Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгични қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди, деб хабар қилди ЎзА.

Кичик ҳалқа йўли ва темир йўл устидан ўтувчи йўл ўтказгич 2008 йилда демонтаж қилинган эди. Йўл ўтказгичнинг мавжуд эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади.

Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади. Бу ишлар ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширади.