Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ҳамда Дмитрий Медведев 28 март куни Москвада иқтисодиёт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилади, деб хабар берди РИА Новости РФ ҳукумати матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

Икки мамлакат раҳбарларининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар жабҳаларда алоқалар масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда.