Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Паралимпия термаси Дубайда (БАА) Гран-при туркумидаги Fazza International IPC халқаро мусобақасида тўртта медални қўлга киритди. 17−24 март кунлари бўлиб ўтган мусобақада 50 мамлакатдан 400 дан зиёд спортчи иштирок этди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси.

F55 тиббий гуруҳида (аравачадаги спортчилар) иштирок этган Наталья Семёнова диск улоқтириш бўйича терма жамоа ғазнасига кумуш медални олиб берган бўлса, найза улоқтириш бўйича 16,81 м натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.

Диск улоқтиришда Элбек Султонов 35,4 м, ядро улоқтиришда 14,3 м натижа қайд этган ҳолда иккита бронза медалига сазовор бўлди.