Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов 24 февраль куни Темекулда (Калифорния, АҚШ) бўлиб ўтган ShoBox: The New Generation профессионал бокс кечасида муваффақиятли иштирок этди. Шоу яқиндагина 40 ёшини нишонлаган афсонавий боксчи Флойд Мейвезернинг промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилди. Showtime телеканали барча тўққиз жангни трансляция қилди.

27 ёшли Андижон спорт мактаби вакили мексикалик Жозе Марруфо (10−6−2, 0 КО) билан беллашди. Қизғин ва томошабинбоп ўтган учрашувда ҳакамлар уч раунд якуни бўйича Санжар Раҳмоновни ғолиб деб топди.

«Биз жангда ғалаба қозондик! Бироқ мен шогирдимга ҳақиқий жангни тақдим этган Жозе Марруфога миннатдорчилигимни билдиришни хоҳлар эдим, — деди ўзбекистонлик боксчининг мураббийи Дьюи Купер. — У Санжар Раҳмонов билан ҳақиқатдан томошабинбоп бўлган барча саккиз раундда тенг курашиб, унга яхшироқ бўлишига ёрдамлашди. Биз ғалабани нишонлаймиз, бироқ бугун мағлуб бўлганлар йўқ — ҳар икки боксчи ҳам руҳ ва жўшқинликни намоён этишди».

Showtime New Generation — янги авлод боксчилари беллашадиган бокс мусобақалари серияси.