22 февраль куни Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойларига кўриниш даражаси юқори йўл белгиларини ўрнатишни бошлади.

Ёрқин сариқ ҳошияли (белгидаги оқ фондаги каби нур қайтарувчи) «Пиёдалар ўтиш жойи» белгилари чоршанба куни Келес йўли ва Меҳр кўчалари, шунингдек, Кичик ҳалқа йўли бўйлаб «Чилонзор» метро бекати яқинида, пайшанба куни эса — 12 полосали Амир Темур шоҳ кўчасининг учта ўтиш жойига ўрнатилди.

Нафақат мавжуд белгилар алмаштирилмоқда, балки етишмаётган жойларга ҳам ўрнатилмоқда. Кейинги навбатда Амир Темур шоҳ кўчаси орқали (Кичик ҳалқа йўли) йўл ўтказгич яқинида ҳам белгилар янгиланди.


ЙҲХБнинг «Газета.uz"га хабар қилишича, янги белгилар кўриниш даражасининг яхшилангани ҳисобига йўлларнинг хавфли участкаларида пиёдалар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади. Мухбиримиз белгиларни ўрнатувчиларнинг ишлари билан танишди.

Фото