2017 йил 23 февраль куни соат 16:30 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» ОАЖнинг аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари жараёнида портлаш содир бўлган, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати. Қурбонлар бор (ҳалок бўлганлар сони хабар қилинмади).

Воқеа сабабларини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисадан зарар кўрганларнинг оилаларига керакли ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.