9−16 январь кунлари Нью-Делида (Ҳиндистон) Delhi International Open-2017 шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 23 мамлакатидан 258 спортчи иштирок этди.

Халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова (жаҳон рейтингида 2284 балл) жами 6,5 балл тўплаган ҳолда аёллар ўртасида биринчи бўлди.

Халқаро гроссмейстер Марат Жумаев (2457) эса қўшимча кўрсаткич эвазига 8 очко билан бронза медалига сазовор бўлди. Биринчи ўринни турнирнинг рейтинг-фаворити халқаро гроссмейстер Фарруҳ Амонатов (Тожикистон, 2619) 8,5 очко тўплаган ҳолда эгаллади. Ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Гош Диптаян (2670) эса 8 балл билан чемпионат кумуш медалига сазовор бўлди.