Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Москвада Россия Федерацияси бош прокурори Юрий Чайка билан учрашди, деб хабар қилинди РФ Бош прокуратураси сайтида.

Томонлар икки мамлакат прокуратураларининг икки томонлама ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятидаги иштироки масалаларини муҳокама этишди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Россия Бош прокуратураси Академияси Олий ўқув курслари ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.