Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга «Боинг 747» юк самолёти фалокатга учраб, кўплаб инсонлар, жумладан, болалар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

16 январь куни Гонгконгдан Бишкекка рейсни амалга ошираётган Туркия авиакомпаниясининг Boeing-747 юк самолёти ноқулай об-ҳаво сабабли Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги «Манас» аэропортига қўнишда ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, 35 нафарга яқин киши, жумладан, ёш болалар ҳаётдан кўз юмди, 15 киши шифохонага ётқизилди.