Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов ТАССга берган интервьюсида ШҲТ кузатувчилар миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки тўғрисида сўзлаб берди.

«Ўзбекистон Республикасида Президентлик сайлови энг аввало ўзбек халқи, қолаверса бутун минтақа ва ШҲТ ҳудуди учун катта аҳамият касб этади», — таъкидлади Рашид Алимов.

«Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг яратилиши ташаббускорларидан бўлди ва ташкилотнинг оёққа туриши ҳамда ривожланишига улкан ҳиссасини қўшиб, бу ишни давом эттирмоқда. Бу Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга муваффақиятли раислик қилганида яққол ифодасини топиб, 2016 йил июндаги ШҲТнинг Тошкент саммитини унинг юқори чўққиси бўлди. ШҲТнинг Тошкент саммити қарорлари ташкилот учун тарихий аҳамиятга эга бўлиб, саммитнинг ўзи халқаро аҳамиятга молик бўлган йирик ҳодисага айланди», — таъкидлаб ўтди у.

ШҲТ бош котиби Ўзбекистоннинг ташкилот ишидаги фаол иштирокини сақлаб қолишига ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келгусида ҳам улкан ҳиссасини қўшишига умид билдирди.

Рашид Алимов сўзларига кўра, ШҲТ Котибияти ўзбек ва хорижий ОАВ мониторингини юритишга киришган.

«Бўлғуси сайловнинг рақобат, мусобақа руҳида ўтиши, кураш жуда қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Аминманки, сайлов натижалари ўзбек халқи манфаатларини ўзида акс эттириб, Ўзбекистон Республикаси равнақи ва гуллаб-яшнаши учун жамият жипслигининг ёрқин намунасига айланади», — деди ШҲТ раҳбари.