Ўзбекистонда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларни жалб қилиш бўйича ноқонуний фаолият олиб борганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақдаги модда Президент в. б. Шавкат Мирзиёев томонидан 23 сентябрда имзоланган қонун билан Жиноят кодексига киритилди.

Кодекснинг янги 188−1-моддасига кўра, мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек, бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш, мазкур фаолиятда иштирок этишга жалб этиш мақсадида, жумладан, ОАВ ва интернет орқали реклама билан шуғулланишга бағишланган.

Кўрсатиб ўтилган фаолият турлари энг кам иш ҳақининг 100 дан 300 баробаригача миқдоридаги жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинишига ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилишига сабаб бўлади.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни жалб қилиш бўйича ноқонуний фаолият олиб бориш ҳамда бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш кўп миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ОАВ ёки телекоммуникация тармоқлари ҳамда интернетдан фойдаланган ҳолда амалга оширилган бўлса, ЭКИҲнинг 300 дан 500 баробаригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилишига сабаб бўлади.

Мазкур фаолият жуда кўп миқдорда, ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.