Ўз спорт тури бўйича Олимпиадада етти маротаба иштирок этган ягона гимнастикачи Оксана Чусовитина Ўйинлар совриндорлари қаторида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан Malibu автомобили билан тақдирланди.

«Президентимизга, Миллий олимпия қўмитаси ва албатта, бизнинг ажойиб федерациямизга бундай кутилмаган совға учун раҳмат! — деб ёзди Чусовитина ўзиниг Instagram`даги саҳифасида. — Жуда ёқимли ва кутилмаганда. Барча ўзбекистонликларни байрам билан табриклаб, уларга энг яхши кайфиятларни тилаган бўлардим».

Бразилияда бўлиб ўтган Ўйинларда Олимпиадада иштирок этган энг ёши катта гимнастикачи бўлган 41 ёшли спортчи аёллар ўртасида таяниб сакраш бўйича еттинчи ўринни қўлга киритди.