Минглаб кишилар яқиндагина аэропортга етиб келган Олимпия делегациясини қарши олиш учун Тошкент кўчаларига чиқди.

Спортчилар минглаб спорт ишқибозлари кутиб турган Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов ва Навоий кўчалари бўйлаб МОҚ биносига қадар боришади.

Ўзбекистон пойтахтининг асосий кўчалари бўйлаб мамлакат байроқлари билан безатилган автомобиллар ҳаракатланади, кўчаларда «Ўз-бе-ки-стон!» ҳайқириқлари янграмоқда. Бутун шаҳарда чинакам байрам шукуҳи кезмоқда.