Жиззахда «Китоб олами» тармоғининг китоб мажмуаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан очилган мажмуада 20 минг нусхадан зиёд турли китоблар сотилмоқда.

Мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги китоб тармоқларида бўлгани каби, бу ерда ҳам алоҳида болалар бўлими, мавзулар бўйича пештахталар, кўргазмалар ташкил этилган.