Тошкентнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида фотоэлектр станциялари ўрнатилади.

Шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шомурод Муҳамеджановга кўра, бу кўмитанинг шу йилги режасига киритилган.

«Мазкур истироҳат боғи жуда кўп тунги чироқлар ва аттракционлар билан жиҳозланган, [уларнинг] ҳаммаси электр энергиясида ишлашга мўлжалланган», — деди қўмита раиси.

Фотоэлектр қурилмаларини ўрнатиш натижасида истироҳат боғи ҳудудидаги тунги чироқлар қуёш энергиясида ишлайди.