Ўзбекистон Республикаси Президенти 20 ноябрь куни «2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:

2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилсин;

2015 йил 5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинсин», — дейилади қарорда.