3 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонасига борди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

ТИВ раҳбари 31 октябрда 200 дан ортиқ кишининг фожиали ўлимига сабаб бўлган Россия йўловчи самолётининг Миср ҳудудидаги фалокати муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Элчи Владимир Тюрденов Президент И.А.Каримовнинг Россия Президенти В. В. Путин номига йўллаган далда ва ҳамдардлик сўзлари учун миннатдорлик билдирди.