Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон ЯИМнинг 2016 йилдаги ўсиши башоратини 7 фоиз даражасида қолдирди. Бунга узоқ муддатли газ етказиб бериш Россиядан Хитойга ўз вақтида йўналтирилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда жума куни эълон қилинган минтақа сиёсати истиқболларига оид ҳисоботда сўз юритилади.

«Ўзбекистон ҳақида сўз кетганда табиий газнинг Россиядан кўпроқ пул тўлайдиган Хитойга йўналтирилгани халқаро бозорда углеводородлар баҳосининг камайиши ўрнини қоплайди», — деди ХВЖ экспертлари.

2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ, ҳукумат кутаётган даражада 8 фоиз эмас, 6,8 фоиз ўсади, дейди ХВЖ мутахассислари.

Пулнинг қавдрсизланиши бир оз пасайиши ва кутилган 9,7 фоиз ўрнига 9,2 фоиз бўлиши мумкин. 2014 йилда нарх-наво 8,4 фоиз ўсди. Жорий операциялар ҳисоби 2015-2016 йилларда мос равишда 0,2-0,3 фоиз бўлади. Бу кўрсаткич 2014 йилда 1,7 фоиз бўлган эди.

Жамғарма таҳлилчиларининг фикрича, агар пул курсининг Россиядан пул кўчирмалари билан боғлиқ пасайиши турғун инфляция босимига олиб келса, ҳукумат пул-кредит соҳасини тартибга солиш учун қатъий чоралар кўришга мажбур бўлиши ҳам мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати ўрта муддатда иқтисодиётга давлат маблағларини сарфлашни кўпайтиради, бу қисман Россиядаги инвестиция фаоллиги пасайиши билан боғлиқдир, дейилади ҳисоботда.