24 сентябрь куни Хитойнинг Сиан шаҳрида ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев билан Камбоджа Қироллиги бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Ҳор Намҳонг Камбоджа Қироллигига Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шериги мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни имзолашди, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Камбоджа Қироллигига мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги қарор 2015 йил 10 июль куни Уфа шаҳрида ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунларига кўра қабул қилинган эди.